Дунёда

The Lancet “Спутник Лайт”нинг юқори самарадорлиги ҳақида мақола чоп қилди

© Sputnik / Виталий БелоусовМигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Нуфузли илмий журнал “Спутник Лайт” вакцинаси тадқиқотлари натижаларини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тадқиқотлар коронавирусга қарши бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинаси беморлар учун хавфсиз ва самарадор эканини кўрсатди. Тадқиқот натижаларини The Lancet илмий журнали чоп қилди, дея ёзади Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси матбуот хизмати.
Тадқиқот давомида вакцинани олганларда ножўя таъсир енгил ёки ўртача бўлган. Жиддий ножўя таъсирлар қайд этилмаган.
Бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинаси ҳам мустақил, ҳам қўшимча вакцина сифатида қўлланилганда самарадор ҳисобланади. У 15 тадан зиёд мамлакатларда рўйхатдан ўтган. Яна 30 та давлатда рўйхатдан ўтказиш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Вакцина Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Дунёда
Турли вакциналарнинг "Спутник Лайт"билан комбинацияси юқори самарадорлик кўрсатди
Гамалея номидаги марказнинг олдинги тадқиқотлари “Спутник Лайт” коронавируснинг дельта-штаммига қарши эмлангандан уч ой ўтиб 70 фоиз самарадорлигини кўрсатган эди. Тадқиқотда Москвада эмланган 28 минг киши қатнашган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала