Жамият

Тошкент аэропортида юзлаб йўловчилар Истанбулга уча олишмади – Uzbekistan Airports изоҳи

© SputnikВ аэропорту Ташкента открылся новый зал вылета
В аэропорту Ташкента открылся новый зал вылета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича учмоқчи бўлган 200 га яқин киши аэропортга келган. Бироқ рейс жадвалда бўлмаган.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. “Uzbekistan Airports” компанияси ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент аэропортида одамлар тўплангани акс этган видео юзасидан изоҳ берди.
Компания хабарига кўра, “Uzbekistan Airways” рейси билан Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича учмоқчи бўлган 200 га яқин киши аэропортга келган. Бироқ бу рейс жадвалда бўлмаган. Йўловчилар чипталарни “Asia Luxe Travel” сайёҳлик компанияси орқали сотиб олишганини айтишган.
“Uzbekistan Airways” вакиллари сайёҳлик компанияси авиачипталар савдосини авиакомпания билан слотни (аэропортдаги парвоз учун ажратилган вақт) келишмаган ҳолда ташкил қилганини маълум қилишган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, рейс учун 200 га яқин авиачипта сотилган”, - дейилади “Uzbekistan Airports” хабарида.
Сайёҳлик компанияси йўловчиларга сув тарқатган ва уларни меҳмонхонага жўнатиш учун транспорт ташкил қилган.
Таъкидланишича, одамлар терминал биносини тарк этишдан бош тортишган. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ташаббуси билан захира ҳаво кемаси ажратилиб, парвозга йўловчиларни рўйхатга олиш бошланган.
Аэропорт Наманган принял рейс авиакомпании Аэрофлот из Санкт-Петербурга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Иқтисод
Наманган илк бор Санкт-Петербургдан "Аэрофлот" парвозини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала