Ўзбекистондан вино экспорти уч баравар ошди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВина Узбекистана на Международной выставке "Узбекистан на Шелковом пути"
Вина Узбекистана на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда виночиликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ўтган йилда вино экспорти салкам 39 млн. долларни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Жорий йилнинг
ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Ушбу йилнинг 9 ойида Ўзбекистон вино маҳсулотлари экспорти ошди, деб хабар қилмоқда Сенат матбуот хизмати.

"Жорий йилнинг 9 ойи давомида экспорт ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш мақсадида 38,8 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган", - деб хаар қилинди Сенатнинг бугун бўлиб ўтган Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг йиғилишида.

Статистика қўмитаси хабарига кўра, ўтган 2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон вино ва вино маҳсулотлари экспорти 12 млн. доллар атрофида бўлган
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда виночиликни ривожлантиришга ҳукумат томонидан жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 10 700 гектар майдонда янги саноатбоп токзорлар барпо этилган.
Шунингдек, виночиликни ривожлантириш агентлигига 2020 йилда 33,4 млрд сўм, 2021 йилнинг 9 ойида - 9 млрд сўм субсидия маблағи ажратилган.
Ўзбек миллий бренди яратиш бўйича 110 та товар белгиси ва маҳсулот миллий номлари патентланган ҳамда 8 хил мева-резаворлардан тайёрланган вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0