Миграция

Россияга ишга таклиф қилинаётганлар маоши неча пулдан бошланиши маълум бўлди

© Sputnik / Дильшода РахматоваКак проходит собеседование для работы в РФ
Как проходит собеседование для работы в РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2021
Россиянинг йирик қурилиш компаниялари 60та қурилиш мутахассисликлари бўйича Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчилар ёллашни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Ўзбекистондан ташкиллаштирилган тартибда Россияга ишга жалб қилинаётган фуқаролар маоши неча пулдан бошланиши маълум бўлди.
"Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади. Фуқароларга қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича ишлар таклиф этилади.", - дейилган Ташқи меҳнат миграция агентлиги хабарида.
Меҳнат мигрантларига Россиянинг Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида жойлашган "салоҳиятли иш берувчилари" томонидан 10 мингта вакансиялар таклиф қилинаётгани айтиб ўтилган.
Шунингдек, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилиши ҳам алоҳида қайд этилган.
Ундан ташқари, керак бўлса номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланиши ҳам айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия қурилиш вазирлиги РФнинг бир қатор йирик миллий лойиҳаларида ишлаш учун Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда ёллашни режалаштирган. ушбу мақсадда Тошкент шаҳрига 40 нафар россиялик шифорлар, ИИВ вакиллари юборилган эди. Улар бўлажак меҳнат мигрантларига патентни Ўзбекистонда расмийлаштириш учун керак бўладиган жараёнлар: тиббий кўрикдан ўтиш, дактилоскопия, ИИВ базасида текшириш каби жараёнларни амалга оширишда ёрдам беришлари керак.
Рабочие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Миграция
Россияга 10 минг киши ишга таклиф қилинмоқда - патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала