Сиёсат

Инаугурация қандай маросим?

© Пресс-служба президента УзбекистанаТоржественный вынос символов Республики Узбекистан на церемонии инаугурации
Торжественный вынос символов Республики Узбекистан на церемонии инаугурации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2021
Президент қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.
Инаугурация — давлат бошлиғининг шу олий лавозимини бажаришга киришиши муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросим.
Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ, президент республика Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.
Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан.
Сайлов кодексининг 65-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан президент сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида мамлакат Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала