Мадияр Саидраҳимов бронза медали соҳиби бўлди

© НОКМадияр Саидраҳимов
Мадияр Саидраҳимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ёш боксчи илк мусобақадаёқ бронза медали соҳиби бўлди. Белградда Мадияр Саидраҳимов ярим финалда кубалик Олимпия чемпиони билан куч синашди.
ТОШКЕНТ, 5 ноя - Sputnik. Шу кунларда Белградда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёш боксчи Мадияр Саидраҳимов бронза медали соҳиби бўлди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.
92 кг вазн тоифасида рингга чиққан Мадияр ярим финалда кубалик Хулио Ла Круз билан куч синашди. Афсуски, амалдаги Олимпиада чемпионига қарши баҳсда вакилимизга бироз тажриба етишмади ва у мусобақани бронза медали билан якунлади, - дейилган хабарда.
Айтиш жоизки ёш боксчи Мадияр Саидраҳимов учун бу биринчи жаҳон чемпионати ва спортчи ўзининг илк нуфузли мусобақасидаёқ совриндор бўлди, - деб ёзади МОҚ.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида яна бир ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков 4 ноябрь куни финалга йўлланмани қўлга киритган эди. 60 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этаётган спортчи нинг эронлик рақиби Дониёл Шоҳбахш жиддий жароҳат олгани туфайли рингга чиқмайдиган бўлди.
Янгиликлар лентаси
0