Қайси вилоятда қандай дарахт экиш керак - Экология қўмитаси

© ГоскомэкологииПосадка саженцев в Узбекистане
Посадка саженцев в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган. Ушбу вақт мобайнида вилоятларда бир неча миллион туп кўчатлар экиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида экиш учун иқлим шароитига мос дарахтлар танлаб олинади, деб хабар қилди Экология қўмитаси.
Хусусан, Қорақалпоғистон ҳудудига каталпа, павловния, япон сафораси, қайрағоч, тут ва акация даратлари экилади. Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Тошкентда чинор, эман, заранг ва бошқа дарахтлар экилади.

Мутахассислар Ўзбекистон ҳудудларида экиш учун 27 турдаги дарахт кўчатлари таклиф этилмоқда. Жумладан каштан, оққайин, эман, япон сафораси, шумтол, қайрағоч, павлония, терак, акация, чинор, тут, жийда, ёнғоқ, беҳи, узум, қрим қарағайи ва виргин арчаси бизнинг минтақамиз учун мосдир, - дейилган хабарда.

Кўчат танлашда ҳар бир вилоятнинг иқлими ва тупроқ таркиби инобатга олинади. Қайси ниҳол униб кетишига жиддий эътибор қаратилди.
Шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан экилган ҳар бир туп дарахт учун маъсул шахс белгиланади. Улар дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод сақлашга ҳам жавоб беради.
© ГоскомэкологииПосадка саженцев в Узбекистане
Посадка саженцев в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2021
Посадка саженцев в Узбекистане
Ундан ташқари, Давлат экология қўмитасининг daraxt2020.uz электрон платформаси барча вилоятларда ташкил этилаётган "Яшил макон" умуммилий лойиҳасини амалга ошириш штаби билан интеграция қилинади. Яъни, экилаётган дарахтлар ҳисоби онлайн тарзда юритилиб, шаффофлик таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси билан чиққан эди. Президент баёнотида айтилишига кўра “ўтган йилларда "қоғозда" экилган дарахтларни ҳисобласа, Ўзбекистонда бўш жой қолмаслиги керак эди. Тизим, қаров бўлмагани учун экилганининг ҳам кўпи қуриб кетди” деган эди Шавкат Мирзиёев.
© ГоскомэкологииПосадка саженцев в Узбекистане
Посадка саженцев в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2021
Посадка саженцев в Узбекистане
Маълумот учун, президент Шавкат Мирзиёевнинг “Яшил макон” ташаббуси доирасида Ўзбекистонда 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.
Президент ташаббуси доирасида Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида – 16 миллион тупдан, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғонада – 15 миллион тупдан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сирдарё, Хоразмда – 14 миллион тупдан кўчат экиш режалаштирилган.
© ГоскомэкологииПосадка саженцев в Узбекистане
Посадка саженцев в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2021
Посадка саженцев в Узбекистане
Янгиликлар лентаси
0