Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 6 ноябрь куни бўлиб ўтади

© ИА "Жахон"Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2021
Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 6 ноябрь куни соат 11:00 да Олий Мажлиснинг қўшма мажлисида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 5 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 6 ноябрь куни Олий Мажлиснинг янги мажлислар залида бўлиб ўтади. Бу ҳақида парламентнинг махсус баёнотида айтиб ўтилган.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 2021 йил 6 ноябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янгидан барпо этилган катта мажлислар залида бўлиб ўтади", - дейилган хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон сайлов қонунчилигига асосан, янги президент парламент олдида қасамёд қилганидан сўнг президентлик лавозимига киришишади.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловида жами 16 212 343 нафар сайловчи иштирок этган, шундан 12 988 964 нафари Шавкат Мирзиёев учун овоз берган. Марказий Сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни 80,12% овоз билан Ўзбекистоннинг беш йил муддатга сайланган президенти деб эълон қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала