Абдумалик Халаков кумуш медал соҳиби бўлди

© НОКАбдумалик Халаков серебрянный призем ЧМ по боксу
Абдумалик Халаков серебрянный призем ЧМ по боксу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2021
Oбуна бўлиш
Белградда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон бокс терма жамоаси битта кумуш ва битта бронза медаллари билан якунлади.
ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Белградда бўлиб ўтган Бокс бўйича Жаҳон Чемпионатида ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков кумуш медал соҳиби бўлди, деб хабар қилмоқда МОҚ.
"60 кг вазн тоифасида иштирок этган Халаков жаҳон чемпионлиги учун франциялик Софьян Умиага қарши рингга кўтарилди. Икки юқори техника эгалари ўртасидаги шиддатли баҳс мусобақанинг энг чиройли жангларидан бирига айланди", - дейилган хабарда.
Ушбу тўқнашувда француз боксчиси ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Шу тариқа, Белградда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон бокс терма жамоаси 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз бронза медалига 92 кг вазн тоифасида иштирок этган ёш боксчи Мадияр Саидраҳимов сазовор бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0