Жамият

Ўқитувчилар маоши 1000 долларга етказилади - Шавкат Мирзиёев

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишОткрытие новой школы в Новосибирске
Открытие новой школы в Новосибирске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2021
Қанчалик қийин бўлмасин 2025 йилга бориб олий тоифали ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун барча имконият сафарбар этилади деди президент.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўзбекистон келажагини барпо этиш учун илм ва тарбия керак. Ёшларга илм ва тарбияни бериш учун эса ўқитувчилар қўлида деди Шавкат Мирзиёев, инаугурациядан кейин сўзлаган нутқида.
Президент Ўзбекистон фидойи ўқитувчилар олдида ҳалиям қарздор эканини ва келгуси йилларда имкон қадар уларнинг маоши оширилишини ва меҳнати муносиб рағбатлантирилишини алоҳида айтиб ўтди.
"2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш чоралари кўрилади" - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек президент боғча тизимини мактаб таълими билан уйғунлаштириш, орқали болаларни мактабга тайёрлаш сифатини янада яхшилаш, боғчаларни йилига 2 миллион нусхадаги замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаш, боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ошириб бориш ҳақида айтиб ўтди.
Ундан ташқари, мактабгача таълим ва олий таълим қамровини ошириш, мактабларда таълим-тарбия сифатини оширишга алоҳида эътибор берилиши, талабаларни турар-жой билан таъминлаш ишлари давом эттирилиши айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Олий Мажлиснинг янги мажлислар залида парламентнинг икки палатаси депутатлари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда журналист ва блогерлар иштирокида Ўзбекистон президенти инаугурациясига бағишланган мажлис бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала