Жамият

Самарқандда марафон туфайли 17та кўча ёпилади

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаII Международный Ташкентский марафон
II Международный Ташкентский марафон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2021
Самарқанднинг марказий кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча беркитилиши мумкин. Марафон иштирокчилари ўтган кўчалар муддатидан олдин очилади.
ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Самарқандда 7-ноябрь куни бўлиб ўтадиган халқаро ярим марафаон вақтида 17та кўчаларда ҳаракат вақтинча тўхтатилади, деб хабар қилмоқда шаҳар ҳокимлиги.

Хусусан, 7-ноябрь куни соат 06:00 дан 15:00 га қадар шаҳримизнинг қуйидаги кўча ва ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан тўхтатилади ва марафон иштирокчилари ҳаракатланиб бўлган кўчалар муддатидан олдин очиб борилади:

Регистон кўчасининг “Нон бозорчаси” олдидан Университет хиёбонигача бўлган қисмида;
Даҳбед кўчасининг Регистон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчасигача бўлган қисмида;
Боғимайдон кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Қўшҳовуз кўчасигача бўлган қисмида;
Имом Ал-Бухорий кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган қисмида;
Мароқанд кўчасининг Имом Ал-Бухорий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан, Ибн Сино кўчасигача бўлган қисмида;
Чорраҳа кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Бибихоним кўчасигача бўлган қисмида;
Руҳобод кўчасининг Регистон кўчаси билан туташмасидан Амир Темур мақбараси орқали Университет хиёбонигача бўлган қисмида;
Университет хиёбони кўчасида;
Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқумий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;
Бўстонсарой кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбонигача бўлган қисмида;
Амир Темур кўчасини Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчасигача бўлган қисмида;
Абдураҳмон Жомий кўчасини Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида;
Мирзо Улуғбек кўчасининг Абдураҳмон Жомий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Бўстонсарой кўчасигача бўлган қисмида;
Ибн Сино кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ойдин йўл кўчасигача бўлган қисмида;
Воҳид Абдуллаев кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан туташмасидан Ҳазрати Хизр масжидигача бўлган қисмида;
Ислом Каримов кўчасининг Ҳазрати Хизр масжидидан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган қисмида;
Шоҳи Зинда кўчаси “Сиёб” деҳқон бозоридан Улуғбек обсерваториясигача бўлган қисмида;
Самарқанд ярим марафони - бу ҳар йили хайрия мақсадларда ўтказиладиган спорт тадбири бўлиб, у Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида амалга оширилади.
Samarkand half marathon - масофаси 21 км, 97.5 метр бўлиб, унинг йўналиши қадимий шаҳарнинг энг чиройли жойларидан ўтади. Марафонда тушга барча маблағлар ногирон борлаларни даволаш мақсадларида фойдаланилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала