Жамият

Тошкент ситида энг йирик авто кўргазма бошланди - видео

© Ташкент сити/FacebookАвтомобильная выставка в Ташкент сити
Автомобильная выставка в Ташкент сити - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2021
Кўргазмада замонавий автомобиллар, электромобиллар ва ретро автомообиллар ҳамда 10дан ортиқ хорижий брендлар тақдим этилган.
ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Бугун Тошкент ситида Hilton Auto Show бошланди деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистонда илк бор бўлиб ўтаётган ушбу кўргазмада бир вақтнинг ўзидан энг замонавий автомобиллар, суперкар ва ретро автомобиллар, электромобиллар ҳамда автомобил эҳтиёт қисмлари намойиш этилмоқда.
Тошкент сити боғида ташкил этилган ушбу кўргазмада 20дан ортиқ стендлар қурилган. Уерда 10та автосалон стендлари, шунингдек республика автомобил саноятида фаолият юритаётган барча корхоналар масулотлари, автомобил эҳтиёт қисмлари, автошина ва аккумуляторлар, сервис ускуналари тақдим этилган.
Кўргазмада, Hyundai, KIA, Renault, Honji, SamAuto, Tesla, Mercedes-Benz, Infinity, Subaru, Jaguar, Toyota, Lexus, Range Rover каби брендлар иштирок этмоқда.
Ундан ташқари, бу ерда Gentra автомобила аукцион орқали арзонроқ нархда сотилиши режалаштирилган. Ундан ташқари кўргазма давомида Nexia автомобилининг лоторея соврини бўлиб ўтади.
Асосийси - чанг бўрони содир бўлмаса бўлгани.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала