Иқтисод

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси яна 580 гектарга кенгайтирилади

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил СЭЗ "Ургут"
Шавкат Мирзиёев посетил СЭЗ Ургут - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2021
Бу ерда замонавий, экспортга йўналтирилган, ташқи ва ички бозорда талабгир бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. “Ургут” эркин иқтисодий зонаси яна 580 гектарга кенгайтирилади, бу ҳақида президент томонидан 5 ноябрь куни имзоланган янги қарорда айтиб ўтилган.
Эркин иқтисодий зона ҳудудини кенгайтиришда давлат ва жамоат фойдаланувида бўлган ерлардан 580,8 гектарер майдон ажратиб берилади.
Ушбу майдонларда замонавий, экспортга йўналтирилган, ташқи ва ички бозорда талабгир бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу ҳудудда фаолият юритаётган, инновацион лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорларга “Ургут” ЭИЗи аъзоси мақоми берилади.
Самарқанд қилояти ҳокимлиги Ургун ЭИЗининг янги ҳудудлари бош режаларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида Ургут тумани ҳудудида жойлашган “Ургут” ЭИЗи 2017 йилда ташкил этилган эди. Бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида қиймати 402 миллион долларликдан зиёд 84 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. “Ургут” ЭИЗида сунъий толалари гиламлар, кийим-кечак, электр плита ва духовкалар ишлаб чиқиш йўлга қўйилган. Жами 4,5 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала