Сиёсат

Биз Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифини интиқлик билан кутяпмиз – Мальгинов

© SputnikОткрытие филиала РГПУ им. Герцена в Ташкенте
Открытие филиала РГПУ им. Герцена в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2021
Ноябрь ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон президенти этиб сайланган Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришишига бағишланган тантанали маросим ва давлат раҳбарининг нутқи ҳақидаги фикрларини баён қилди.
Мальгинов Ўзбекистон президентининг нутқи келажакка йўналтирилгани, мамлакатни ривожлантириш стратегиясининг амалий дастури бўлганига эътибор қаратган. Бу дастурни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди, дея ёзади "Дунё" АА.
Элчининг сўзларига кўра, бу замонавий ривожланаётган, барқарор ва бой давлат стратегияси бўлиб, унда оддий инсонлар ҳокимиятнинг диққат марказида турибди. Ҳамма нарса инсоннинг манфаатига қаратилган.
Ўзбекистон билан муносабатларда сўнгги беш йилда эришилган натижаларни улкан ютуқ деб биламиз. Биз Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифини интиқлик билан кутмоқдамиз. Бўлажак ташриф доирасида муҳим музокаралар режалаштирилган ва ушбу воқеа тарихий аҳамиятга эга бўлишига ишонаман.
Директор Департамента МИД России по работе с соотечественниками Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон
Олег Мальгинов
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси
У икки давлат раҳбарлари ўртасида ўзаро ишончга асосланган, очиқ ва самимий муносабатлар, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ўзаро ёрдам муҳити шаклланганини маълум қилди.
“Ушбу сермазмун алоқалар аниқ ҳужжатлар ва келишувларда яна бир бор ўз ифодасини топади”, - дея хулоса қилди Мальгинов.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида Россияга ташриф буюриши кутилаётгани хабар қилинган эди.
Продавец раскладывает товар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Иқтисод
Ўзбекистон ва Россия темир йўл орқали маҳсулот етказиб беришни 1 млн тоннага етказмоқчи
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала