Жамият

“Чангга қарши кураш”: Тошкент кўчалари сув билан ювилмоқда

© Пресс-служба хокимията Янгихаётского районаУлицы Ташкента начали поливать
Улицы Ташкента начали поливать - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2021
Тошкентда сўнгги 150 йил давомида қайд этилмаган қум бўрони кузатилди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳрининг қатор кўчалари чангни бостириш учун сув билан ювилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ишларга махсус техникалар жалб қилинган. Улар пойтахт кўчаларини чангдан тозалашга хизмат қилишмоқда.
Аввалроқ Тошкентда 4 ноябрдан бошлаб кучли чанг ва қум бўрони кузатилган эди.
Ўзгидромет пойтахт ҳавосидаги чанг миқдори 30 баробаргача кўтарилганини маълум қилди. Яқин кунлар ичида (айрим хулосаларга кўра 12 ноябрга қадар) Тошкент ҳудудида ёғингарчилик кутилмаётгани боис ҳавода юқори чанг миқдори юқори даражада сақланиб қолиниши кутилмоқда.
Чанг бўрони туфайли “Тез ёрдамга” қўнғироқлар сони ҳам ошиб кетди. Кўпчилик нафас сиқиши билан мурожаат қилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга чанг бўронида нималар қилишга оид тавсиялар берди.
Жамият
Ўзбекистондаги чанг Арабистон чангидан нимаси билан фарқ қилади?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала