Декабрда Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга расмий ташрифи режалаштирилмоқда

© REUTERS / Kim Hong-JiШавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин
Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2021
Oбуна бўлиш
Жанубий Корея президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаб, уни декабрь ойида Кореяда кутаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил декабрида Жанубий Кореяга расмий ташриф билан боришни режалаштирмоқда. Бу Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган қутловидан маълум бўлди.
Корея етакчиси Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига муваффақиятли қайта сайлангани билан қутлаган. У келгуси беш йилда Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга умид билдирган.
“Сиз ва рафиқангиз билан жорий йил декабрь ойида Кореяда учрашишимни орзиқиб кутмоқдаман”, - дейилади Мун Чжэ Ин қутловида.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и премьер-министр Венгрии Виктор Орбан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Шавкат Мирзиёев келгуси йилда Венгрияга сафар қилишни режалаштирмоқда
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 2019 йил 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлган эди. Унга қадар 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи амалга оширилган эди.
Янгиликлар лентаси
0