Аналитика

Дронлар ёрдам беришади: Тошкентда Марказий Осиё ФВВ раҳбарлари нималарни муҳокама қилишди

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишБеспилотник
Беспилотник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2021
Тошкентдаги форумда 2022–2030 йилларга мўлжалланган табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасида Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлигини ривожлантириш стратегияси қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари Фавқулодда вазиятлар вазирларининг минтақавий форум йиғилиши бўлиб ўтди. Форум якунларига кўра 2022–2030 йилларга мўлжалланган табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасида Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлигини ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Батафсил – Sputnik мақоласида.
Марказий Осиё мамлакатлари ФВВ раҳбарлари 2022-2030 йилларда минтақа мамлакатлари ҳамкорлигини ривожлантириш стратегиясини қабул қилишди. Ҳужжат 5 ноябрь куни трансчегаравий хусусиятга эга фавқулодда ҳолатлар хатарларининг олдини олишга қаратилган Сендай ҳадли дастур доирасида тақдим қилинган.
Ҳужжатнинг асосий вазифаларидан – табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар хавфини баҳолаш ва прогноз қилиш учун умумий ахборот маконини ривожлантириш.
Пожарные-добровольцы пытаются потушить лесной пожар в пригороде Варимпомпи к северу от Афин, Греция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Жамият
ФВВ раҳбарлари Тошкентда нималарни муҳокама қилиши маълум бўлди
Қолаверса, стратегия мамлакатларга 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳамда иқлим бўйича Париж келишувига мувофиқ халқаро мажбуриятларни бажариш имконини беради. У уч босқичда амалга оширилади: 2022 йилдан 2023 йилгача, 2024 йилдан 2026 йилгача. ва 2027 йилдан 2030 йилгача.

Офатлар хатари

Учрашув давомида экспертлар ИНФОРМ усулидан фойдаланган ҳолда табиий офат хавфининг минтақавий хусусиятларининг асосий кўрсаткичларини ҳам муҳокама қилишган. Бу гуманитар инқироз ва табиий офатлар учун қўлланиладиган очиқ манбали хавфларни баҳолаш методологияси ҳисобланади. Индекс табиий офатлар хавфи, мамлакатнинг заифлиги ва унга бардош бериш қобилиятини таҳлил қилувчи 62 хил кўрсаткични бирлаштиради.
Индексга кўра, Марказий Осиё мамлакатларининг 2021 йил учун хавф индексида Тожикистон юқори хавф синфига кирган. Ундан кейинги ўринларда Қирғизистон (ўрта хавф тоифаси), Ўзбекистон (паст хавфли тоифа) ва Қозоғистон ва Туркманистон (жуда паст хавф тоифаси) жойлашган.
Фавқулодда вазиятлар ва офатлар хатарини камайтириш маркази директори Жергалбек Укашевнинг таъкидлашича, Марказий Осиё минтақаси учун кучлари 7-9 балл ва ундан юқори балларга етиши мумкин бўлган зилзилалар хос. Мутахассислар маълумотларига кўра, аксарият мамлакатларнинг сейсмографик хизматлари ҳар йили турли даражадаги уч мингга яқин ер силкинишларини қайд этишади.
Ликвлидация последствий подтопления в Наманганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Жамият
Наманган вилоятида сел оқибатлари бартараф этилмоқда
Сел келиш, тошқин ва сув босиши хавфи – минтақадаги аҳамиятлиги жиҳатдан иккинчи ўринда.
Айниқса, табиий офатлар энг йирик маҳаллий дарёлар – Амударё ва Сирдарёга хос.
Форум қатнашчилари экологик хатарларга аҳолида эътибор қаратишди. Улардан энг жиддийси сувдан самарасиз фойдаланиш, транчегаравий сув захираларини бошқариш муаммолари билан боғлиқ.
Вазиятни саноатнинг экстенсив ривожлариши ҳамда сув танқислиги мураккаблаштирмоқда.
Шу боис Марказий Осиё минтақаси иқтисодиёти табиий офатлар қаршисида заифдир. Жаҳон банки минтақа мамлакатлари йўқтотишлари ЯИМнинг 5 фоизидан 70 фоизигача баҳоламоқда.

Дронлар ва иловалар ёрдамга шошишади

Форум давомида ФВВ раҳбарлари учувчисиз учиш қурилмалари (дрон)дан фойдаланиш концепцияси ҳам маъқуллашган. Аксарият минтақа мамлакатларининг фавқулодда вазиятлар бўлинмалари бугунги кунда етарлича дронга эга эмас. Ҳар бир мамлакат талаблари ва ресурсларидан келиб чиқиб, ўзига керакли бўлган дронлар сони, уларнинг тури, модификацияси, техник жиҳатларини белгилайди.
Форум қатнашчилари улардан фойдаланиш ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва фуқаролик муҳофазаси хизматлари самарадорлигини оширади деб ҳисоблашади.
Дронлар офат ҳудудининг аниқ чегараларини тезда аниқлаш, фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини олиб боришда қутқарувчилар ва жабрланганларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконини беришади. Шунингдек, дронлар бориш қийин бўлган жойларга биринчи зарурий буюмларни етказиб бериши мумкин.
Тупроқни ўрганиш нуқтаи назаридан, дронлар аниқланган ҳудудларни аэрофотосуратга олишда, кейинчалик фотосуратларга топографик ҳавола қилишда ёрдам беришади.
На Кубани автобус с рабочими упал в море - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
Жамият
ФВВ аксарият ҳолларда чўкиб кетишига нима сабаб бўлишини айтди
Форумда фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши ва хавф таҳдиди ҳақида барвақт хабардор қилувчи минтақавий тизимни яратиш ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, қозоғистонлик мутахассислар зилзила ҳақида хабардор қилувчи Darmen.13:11. Мобил иловасини намойиш этишди.
Маълум қилинишича, Қозоғистонда мамлакат ФВВ топшириғи билан аҳолини фавқулодда ҳолатлар ҳақида Darmen мобил иловаси орқали хабардор қилувчи тизим жорий қилинган. У 2018 йилдан буён синов тариқасида ишламоқда.
Darmen зилзила маркази, унинг кучи ҳамда хабарга етказилувчи фуқаро яшайдиган шаҳарда унинг тўлқини етиб бориши вақтига оид маълумотларга эга.
“Қозоғистон ФВВ бу маҳсулот негизида Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидаги сейсмодатчикларга уланадиган ягона интеграцион сейсмтизимни яратишни таклиф қилади”, - деди ТОО "I2NIK" (Darmen) директори Алтаир Уизбаев.
У илова бепул татбиқ этилиши қўшимча қилди, ягона интеграцион тизимни яратишга эса маблағ керак бўлади. Бу масала Марказий Осиё минтақасининг барча ФВВ раҳбарлари томонидан муҳокамгаа қабул қилинди. Яратувчиларнинг ўзи эса Россия, Германия, Японияни ҳам ҳамкорликка таклиф қилишни режалаштиришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала