Дунёда

Ироқ бош вазирига суиқасд уюштирилди

© AFP / STEFANIE LOOSПремьер-министр Ирака Мустафа аль-Каземи
Премьер-министр Ирака Мустафа аль-Каземи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2021
Мустафо ал-Козимийнинг Бағдоддаги қароргоҳига ҳужум қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимийнинг Бағдоддаги қароргоҳига 7 ноябрга ўтар кечаси ракета билан ҳужум қилинди, деб хабар қилмоқда “Франс Пресс” агентлиги ўз манбасига таянган ҳолда.
Дастлаб Al Arabiya телеканали Мустафо ал-Козимий жароҳат олгани ва уни касалхонага олиб кетишгани ҳақида хабар берди, бироқ Ироқ хавфсизлик органлари бош вазир жароҳатланмаганини маълум қилишди.
“Бош вазирга <…> учувчисиз учар қурилма ёрдамида муваффақиятсиз суиқасд уюштирилди. Хавфсизлик кучлари зарурий чораларни кўришди”, - дейилган баёнотда. Ундан INAагентлиги иқтибос келтирган.
Кейинроқ ал-Козимийнинг ўзи Twitterʼда унинг аҳволи яхшилиги ва унга ҳеч қандай зиён етмаганини тасдиқлади.
Маҳаллиий ОАВлар бош вазирга суиқасд уюштирилиши оқибатида бир неча киши жабрлангани ҳақида ёзишмоқда.
Беспорядки в Порт-о-Пренс, Гаити - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Дунёда
Гаитида президентга суиқасд уюштиришмоқчи бўлишди
Бағдоднинг қаттиқ қўриқланадиган “яшил ҳудуди”да давлат идоралари ва хорижий элчихоналар жойлашган. Al Arabiya хабарига кўра, ҳужум вақтида отишма садолари эшитилган. Дронни тутиб олишга муваффақ бўлишган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала