Иқтисод

Ишсизлик нафақаси қанча?

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2021
Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–642, 20.10.2020 й) билан ишсизлик нафақаси миқдори оширилган.
Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.
Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича:
ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 822 минг сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;
ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;
илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Жамият
Ўзбекистонда энг кам маош қанча?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала