Жамият

Ўзбекистонда неча киши “Спутник V” билан эмланди?

© Sputnik / Максим БогодвидВакцина Спутник V
Вакцина Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2021
Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонга эмлаш жараёнлари бошланган илк ойларда келтирилган.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланганидан бери 274 минг нафардан ортиқ аҳоли “Спутник V” вакцинаси билан турли босқичларда эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Россиянинг коронавирусга қарши икки компонентли “Спутник V” вакцинаси ҳам Ўзбекистонга эмлаш жараёнлари бошланган илк ойларда келтирилган. Бугунга келиб унинг 498 406 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилган. Шундан 274 821 дозаси 1-босқичда, 223 585 дозаси 2-босқичда қўлланилган.
Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида 65 ёшдан ошган фуқаролар — 138 651 доза, тиббиёт ходимлари — 86 763 доза, мактаб ўқитувчилари — 891 доза, мактабга таълим муассалари ходимлари — 188 доза, сурункали касаллиги бор фуқаролар — 146 494 доза бу вакцина билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.

Узбекские эпидемиологи Дильмурод Сабирович Мирзабаев и Маруфжон Мадаминов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2021
Аналитика
COVID-19ни енгишда ўзбекча кураш сирлари – эпидемиологлар билан эксклюзив интервью
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда эмлаш жараёнларида 27,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган. Аҳолининг 67,4 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олиб улгурган.
Аввалроқ Ўзбекистон аҳолини эмлаш учун бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинасидан фойдаланишга тайёрлигини билдиргани хабар қилинган эди.
Производство вакцины в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Фото
Ўзбекистонда “Спутник V” қандай ишлаб чиқарилмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала