Ҳодисалар

Аҳолидан газ ўғирлаган жиноий гуруҳга мансабдорлар ва орган ходимлари раҳнамолик қилган

© Sputnik / Яков Глинский / Фотобанкка ўтишГазовые баллоны
Газовые баллоны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Самарқандда аҳолига ажратилган газни талон-торож қилган мансабдорлар гуруҳи фош қилинди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Самарқанд вилоятида газни талон-торож қилиб келаётган жиноий гуруҳ ушланди, деб хабар қилмоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.
Гуруҳ Паст Дарғом туманидаги “Самарқанд газ тўлдириш станцияси”дан аҳоли хонадонларига ажратилган имтиёзли нархдаги суюлтирилган газни яширин равишда талон-торож қилиб келган.
Улар “Нуробод газ сервис” МЧЖга қарашли “DAF” 20 тонна сиғимли юк автомашинасида суюлтирилган углеводородли (пропан) газни мунтазам ташиш билан шуғулланишган.
Предупреждение об опасности рядом с трубой газопровода на фасаде здания. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Жамият
Қайси ҳудудда газ кўпроқ ўғирланяпти
Ҳозирда жиноий уюшманинг 6 аъзоси ҳибсга олинган. Бу рақамлар кўлами кенгайиши кутилмоқда. Чунки гуруҳга бир қатор мансабдор шахслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари раҳнамолик қилиб келишгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Вилоят прокурори ишни шахсан назоратига олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала