Меҳнат мигрантларини Россияга юбориш пилот лойиҳаси бошланди

© Sputnik / Михаил КлиментьевФлаги России и Узбекистана
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига юбориш бўйича пилот лойиҳаси бошланди
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига юбориш бўйича пилот лойиҳаси бошланди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Лойиҳа доирасида номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланади.
Рабочие на строительстве московской развязки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Москва қурилишлардаги мигрантлардан воз кеча оладими – эксперт фикри
Шу муносабат билан ўн минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда ишга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходими Ўзбекистонга етиб келди.
Эндиликда Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида юртимизда амалга оширилади.
Ушбу тадбирлар Россияда ишлаш истагида бўлган кўплаб ўзбекистонликлар учун қўшимча имкониятлар яратиб, фуқароларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0