Жамият

Мексикалик қиличбоз Паола Плиего Мирзиёев расми туширилган футболкада кўриниш берди

© Instagram/paolapliegoСпортсменка мексиканского происхождения, выступающая за сборную Узбекистана Паола Плиего приехала в Бухару
Спортсменка мексиканского происхождения, выступающая за сборную Узбекистана Паола Плиего приехала в Бухару - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Мексикалик Паола Плиего Мирзиёев расми туширилган футболкада кўриниш берди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. 2019 йилда Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиб, мамлакат терма жамоаси сафида мусобаларда иштирок этаётган мексикалик қиличбоз Паола Плиего республика қиличбозлик федерацияси томонидан ташкил этилган флэшмобда иштирок этди.
Спортчилар, жумладан Паола Плиего Шавкат Мирзиёев расми туширилган футболкаларда суратга тушишди.
Федерациянинг Инстаграм-профилида, шунингдек, спортчилар саҳифаларида #bizningprezidentimiz ва #insonqadriuchun хэштеглар остида суратлар пайдо бўлди.
Паола Плиего 1994 йилда Мексикада туғилган, қиличбозлик бўйича Панамерика чемпионатининг бронза медали совриндори, 2016 йилда эса Олимпия ўйинларидаги допинг можароси туфайли мусобақада қатнаша олмаган.
У 2019 йилда бу спорт тури бўйича Ўзбекистон номидаги жаҳон чемпионатида илк маротаба иштирок этди ва индивидуал саралаш босқичидан ўта олмади, 1/64 финалда мексикалик Наталья Ботеллога 14:15 ҳисобда ютқазди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала