Муфтий Крганов иш берувчиларни мигрантлар учун ибодатхона ташкил этишга чақирди

© Sputnik / Саид ЦарнаевПразднование Курбан-Байрама в городах России
Празднование Курбан-Байрама в городах России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Oбуна бўлиш
Россиялик муфтий хорижликларни иш билан таъминлаётган компаниялар уларни турар жой билан таъминлаши керак деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари муфтий Албир Крганов мигрантларни ишга жалб қилаётган корхоналарга маслаҳат берди, дея ёзади РИА Новости.
Крганов чет элликларни иш билан таъминлаётган компаниялар уларни турар жой билан таъминлаши керак деб ҳисоблайди.
Муфтий “Фуд-сити” улгуржи бозори ва “Славянский мир” қурилиш бозори ишчи мигрантлари атрофидаги вазиятга муносабат билдираётиб, хорижлик ишчиларни турар жой билан таъминлаш мажбуриятини қонунчилик даражасида зиммасига оладиган турли араб мамлакатларини мисол қилиб келтирди.
“Нега “Фуд-сити” ёки шунга ўхшаш марказлар ўз ҳудудида ёки бошқа жойда улар жалб қилаётган мигрантлар учун ётоқхона ташкил этишмайди?”, - деди Крганов. Муфтий Россияда ҳам бундай нормани жорий этиш зарур деб ҳисоблайди.
Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари “Фуд-сити”да ибодатхоналар йўқлиги масаласини ҳам кўтарди. Унинг фикрига кўра, иш берувчилар диндорларни керакли шароитлар билан таъминлаш борасида қайғуриши шарт эди.
Празднование Ураза-байрам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Муфтий Москвада ҳатто мигрантларсиз масжидлар етишмаслигини айтди
У иш берувчилар мигрантлар ортидан шунчаки пул ишламасдан, жамиат олдида жавобгарликни ҳам зиммаларига олишлари кераклиги таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги Сосенское посёлкаси аҳолиси Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга “Фуд-сити” ва “Славянский мир” бозорида ишлаётган мигрантлар оқими ортиши сабаб мурожаат қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0