Иқтисод

Ўзбекистон бензинни асосан кимдан харид қиляпти?

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишРабота АЗС в Москве
Работа АЗС в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн литрга ошган.
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 289 млн литр автомобил бензини импорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Тўққиз ой давомида импорт қилинган бензиннинг қиймати 104 млн долларга тенг бўлган. Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн литрга ошган.
Ўзбекистонга автомобил бензинини асосан Россиядан (140,5 млн литр). Туркманистондан (126,8 млн литр), Қозоғистондан (16 млн литр), Ироқ давлатларидан (3,6 млн литр) импорт қилинган.
Мамлакатда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 815,2 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқилган.
Аввалроқ Ўзбекистон бензин импортини 3,2 бараварга оширгани хабар қилинган эди.
Топливораздаточная колонка на автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Иқтисод
“Газни босиш вақти”: Ўзбекистонда бензинга муқобил ёқилғи борми?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала