Жамият

Ўзбекистон қишки совуқда газни қаердан олади?

© SputnikГазовая труба
Газовая труба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Қишки совуқда Ўзбекистон газни хориждан сотиб олади.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Кучли совуқ об-ҳаво фонида газ етишмовчилиги юзага келса, келгуси қишда Ўзбекистон хориждан газ импорт қилишни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати РИА Новости’га маълум қилди.
“Аномал совуқ об-ҳаво ва ички ресурслар етишмаса аҳолиси ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни таъминлаш мақсадида хориждан газ харид қилиниши мумкин”, — деди Энергетика вазирлиги вакили.
Бу борадаги якуний қарорни Ўзбекистон ҳукумати қабул қилади.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, келгуси куз-қиш мавсумида республикада ички истеъмолчиларга 32 миллиард 622 миллион куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, ер ости омборларига эса 3 миллиард куб метрдан ортиқ газ қўйилган.
Газовые баллоны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Ҳодисалар
Аҳолидан газ ўғирлаган жиноий гуруҳга мансабдорлар ва орган ходимлари раҳнамолик қилган
Ўзбекистондаги мавсумий газ истеъмолчилари рўйхатига газ қуйиш шохобчалари, иссиқхоналар, бир қатор қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва умумий овқатланиш корхоналари киради.
“Ҳаво ҳарорати кескин пасайганда, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ мавсумий истеъмолчилар муқобил ёқилғига ўтишлари шарт, бўшатилган газ ҳажмлари эса қўшимча равишда ижтимоий соҳа, стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар ва аҳолига эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилади", - деб маълум қилинди вазирликда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала