Шомуродовнинг голи “Рома”ни мағлубиятдан қутқариб қололмади – видео

© AP PhotoЭлдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Oбуна бўлиш
Элдор Шомуродов “Рома” сафида А Серияда дебют голини урди ва 14 ўйиндан иборат голсиз сериясига барҳам берди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Футбол бўйича Италия А Сериясининг 12-турида “Рома” “Венеция” майдонида меҳмон бўлди.
43-дақиқада ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов “Рома” сафида А Сериядаги дебют голини урди.
Элдор сўнгги бор УЕФА Конференциялар Лигасида "Трабзонспор" дарвозасига гол уришга муваффақ бўлганди. Ушбу гол орқали футболчи 14 ўйиндан иборат голсиз сериясига ҳам барҳам берди.
Шунингдек, биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Шомуродов Тэмми Абраҳамга голли узатмани амалга оширди ва римликларнинг иккинчи голига ҳаммуаллифлик қилди.
5 гол киритилган ўйинда римликлар мағлуб бўлишди. “Венеция” 3:2 ҳисобида “Рома”дан устун келди.
Ушбу натижадан кейин "Рома" 19 очко билан 6-ўринда қолди. "Венеция" очколарини 12 тага етказиб олган ҳолда, 14-поғонага кўтарилди.
Янгиликлар лентаси
0