Жамият

Уйқусизликни келтириб чиқарувчи олтита одат

Россиялик шифокор уйқусизликка олиб келувчи қатор омилларни санаб ўтди.
Россиялик шифокор ва телебошловчи Александр Мясников уйқусизликка олиб келувчи қатор одатларни мисол тариқасида келтирди.
Аввало бу агар тунда бехосдан уйғонган вақтда соатга қараш одати.
“Соатга қарасангиз, у кўпчиликда нур сочиб турадиган, миянгизда фикр уйғонади: “Қара, икки соатдан кейин туриш керак”, - дейди Мясников.
Уйқудаги муаммо ўзгарувган кун жадвали туфайли ҳам пайдо бўлиши мумкин. Масалан, турли вақтда ухлашга ётиш ва уйғониш.
Шифокор ҳар ким ўз жадвалини ишлаб чиқиши зарурлигини таъкидлади.
“Соат ўн бирда ётдингми – еттида тур. Соат ўнда ётдингми – соат олтида тур. Организм рефлекс сингаридир”, - дейди шифокор.
Яна бир хато – бу кундузи бекорчиликдан каравотда ётиш. Мясников каравот бу ухлашга чорловчи восита экани ва унга шунчалик чиқиб олиб ўтириш ярамаслигини таъкидлади.
Уйқуга кетишга халақит қилувчи бошқа одатлар ҳам бор: бу телефонда ўтириш, чекиш ва алкоголь истеъмол қилиш.
Шифокор 20 дақиқа ичида уйқу келмаса, нималар қилиш кераклиги ҳақида тавсия берди. Бундай ҳолатда каравотдан туриб, хона бўйлаб юриш ва тинчланиш зарур. Шунда уйқуга кетиш осонроқ бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала