Жамият

“Афросиёб” поездларида янги қулайлик яратилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекистан получил пятый поезд Афросиаб
Узбекистан получил пятый поезд Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Ушбу платформа махсус серверларда жойлашган бўлиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Тезюрар “Афросиёб” поездларида Интранет, яъни ихчам Интернет ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хабар берди.
Бугунги кунда ушбу қулайликдан “Афросиёб” поездларида, хусусан, мамлакатдаги поездларнинг учтасида ишлаб келмоқда. Яна бирида ушбу тизимни ўрнатиш ва уни ишга тушириш жараёни якунига етказилмоқда.
Ушбу платформа махсус серверларда жойлашган бўлиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилмоқда. Ушбу тизимдан фойдаланиш учун йўловчи логин ва пароль билан рўйхатдан ўтиши лозим.
Шунингдек, Google, Facebook, Telegram каби бошқа платформ хизматлари орқали ҳам аутентификация қилиш мумкин. Агар мижозда ўз аккаунти мавжуд бўлмаса, махсус рўйхатдан ўтиш шаклидан фойдаланиб, уни яратиш имконияти жорий этилди.
Олтинчи тезюрар Afrosiyob поезди Тошкентда кутиб олинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Видео
Олтинчи тезюрар Afrosiyob поезди Тошкентда кутиб олинди - видео
Поездда ўрнатилган Wi-Fi тармоғи орқали исталган шахсий мобил қурилма (смартфон, планшет, ноутбук)ларда кириш мумкин. Шунингдек, ушбу хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.
Йўловчи ресторан-вагон ва буфетида овқатланиш учун онлайн буюртма бериш имкониятига эга. Фильмлар, клиплар, мусиқа, футбол ўйинлари, сафардаги йўналиш ҳақида қўшимча маълумот, мамлакатнинг диққатга сазовор манзиллар билан танишиш мумкин.
Яқин келажакда ушбу хизмат тури мамлакатимиздаги бошқа йўловчи поездларига ҳам босқичма-босқич жорий этилади.
Интранет – бу тўлиқ Интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлмаганда қўлланиладиган тизимдир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала