Жамият

iFly Airlines᾽га Ўзбекистонга парвоз қилиш вақтинча тақиқланди

© Sputnik / Максим БлиновСамолёт iFly Airlines
Самолёт iFly Airlines - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Авиакомпания рухсатнома олмасдан Ўзбекистондан Россияга чартер рейсларни амалга оширмоқчи бўлган. Йўловчилар жадвалда йўқ рейсга чипта олишган.
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Россиянинг iFly Airlines авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун вақтинча тақиқ қўйилди. Бу ҳақда “Ўзавиация” агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, iFly тегишли рухсатнома олмасдан ва амалдаги қоидаларни қўпол бузиб, Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги чартер рейсларга чипта сотишни ташкил этган.
В аэропорту Ташкента открылся новый зал вылета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Жамият
Тошкент аэропортида юзлаб йўловчилар Истанбулга уча олишмади – Uzbekistan Airports изоҳи
Ноябрь ойида компания Москва – Урганч – Санкт-Петербург – Урганч – Москва, Навоий – Москва ва Санкт-Петербург – Навоий – Санкт-Петербург рейсларига чипта сотган. Йўловчилар кўрсатилган вақтда аэропортга келишган ва бу рейс жадвалда йўқлигини кўришган.
Агентлик парвознинг бажарилмаслиги йўловчилар ўртасида ижтимоий кескинликка олиб келганини таъкидлаган.
“Авиакомпаниялар томонидан бундай ҳолатлар такрорланган тақдирда “Ўзавиация” агентлиги парвозларни амалга ошириш учун берилган экплуатация рухсатномаларни бекор қилади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни Урганчда, 8 ноябрь куни Навоийда iFly Airlines᾽нинг жадвалда бўлмаган рейсига чипта олганлар тўпланган эди. Урганчдаги вазият ҳал қилинган ва йўловчиларни олиб кетиш Москвадан самолёт жўнатилган эди. Навоийдаги йўловчиларга эса чипталар пули қайтариб берилиши ваъда қилинган.
Авиачипталарни сотиб олиш ёки сотишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги сайтида танишиб чиқиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала