Ҳодисалар

Косон туманида трансформатор ёниб кетди

Қашқадарё вилояти Косон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Пудина” МФЙ “Зиёратгоҳ” кўчасида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. ФВВ ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё вилояти Косон туманида катта ёнғин содир бўлиб турибди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.
Пожар, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Ҳодисалар
Тошкент давлат техника университети ҳудудида ёнғин рўй берди
9 ноябр куни соат 18:34 да Қашқадарё вилояти Косон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Пудина” МФЙ “Зиёратгоҳ” кўчасида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:49 да воқеа жойига етиб борган, трансформатор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 19:22 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала