Дунёда

"Куч кўрсатиш": эксперт АҚШнинг Қора денгиздаги ҳаракатларига изоҳ берди

© Foto : U.S. Navy/Petty Officer 2nd Class Austin IngramЭсминец ВМС США Портер во время дозаправки в Черном море
Эсминец ВМС США Портер во время дозаправки в Черном море - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
АҚШнинг “Портер” эсминеци ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари штаб-квартираси қанотли ракеталар билан қуролланган “Моунт Уитни” кемаси Қора денгизга кириб келганди.
АҚШнинг Қора денгиз минтақасида фаоллашиши Вашингтоннинг Россияни тийиб туриш бўйича расмий позицияси билан боғлиқ ва кучни намойиш қилиш, аммо америкаликлар Украина ҳудудида ҳарбий ёки денгиз базаларини жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишлари даргумон, деб ҳисоблайди Россия Фанлар академиясининг АҚШ ва Канада институти Ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази раҳбари, Олий Иқтисодиёт мактаби Жаҳон сиёсати кафедраси профессори Владимир Батюк.
Президент США Джо Байден и первая леди Джилл Байден прибывают в аэропорт Фьюмичино для участия в саммите G20  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Колумнистлар
АҚШ президенти Европада: Россияни қандай ҳақ тўлаш ва пушаймон бўлишга мажбурлашади
Аввалроқ АҚШнинг “Портер”эсминеци ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари штаб-квартираси қанотли ракеталар билан қуролланган “Моунт Уитни” кемаси Қора денгизга кириб келганди.
“Бу Американинг Россияни, жумладан, яқин чегараларда, жумладан, Қора ва Болтиқ денгизларида тийиб туриш бўйича расмий позицияси... Бу Вашингтоннинг шундай куч намойиши, лекин бундан ортиқ нарса эмас”, — деди Батюк РИА Новости агентлигига.
Экспертнинг таъкидлашича, агар Қора денгиз минтақасида АҚШ ҳарбий базаларини эҳтимолий қурилишини кўриб чиқсак, унда маълум саволлар, жумладан, Монтрё конвенцияси бўйича чекловлар билан боғлиқ масалалар ҳам бор.
Нефтяная качалка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Дунёда
Путиннинг нефть нархи ҳақидаги гаплари АҚШ ва Япония юрагига ғулғула солиб қўйди – ОАВ
"Гап шундаки, Монтрё конвенциясига кўра ва ҳеч ким уни бекор қилмаган, Қора денгиз акваториясида бўлмаган давлатлар ўз ҳарбий кемаларини Қора денгизда уч ҳафта - 21 кун ушлаб туриш ҳуқуқига эга. Ундан ортиқ муддат эмас. Демак, америкаликлар шунчаки Қора денгиздаги флотни доимий равишда ҳарбий базаларжойлаштириш ҳуқуқига эга эмаслар. Катта эҳтимол билан, яқин келажакда америкаликлар Қора денгиздаги иттифоқчилари ва шерикларига ташриф буюришади, бундан ортиқ нарса эмас", - дейди Батюк.
Унинг сўзларига кўра, Америка ҳарбий кемасининг Қора денгиз ҳудудига кириши Донбассдаги украиналик ҳарбийларга қандайдир тарзда ёрдам бериши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин, чунки Донбасс ва Қора денгиз - ҳарбий амалиётларнинг турли театрларидир.
Батюкнинг тушунтиришича, Қора денгизда Америка ҳарбий базаларини ташкил қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар нафақат Монтрё конвенцияси, балки дунёда америкаликлар йирик ҳарбий базаларини доимий равишда бошқараётган давлатлар унчалик кўп эмаслиги билан боғлиқ. Экспертнинг таъкидлашича, булар, қоида тариқасида, жуда бой давлатлар, ички сиёсий вазият ниҳоятда барқарор бўлган, америкалик денгизчилар ва фуқаролик ходимлари ўзларини хавфсиз ва қулай ҳис қиладиган давлатлардир.
Города мира. Киев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Колумнистлар
Украина Россиядан энг асосий нарсани тортиб олмоқчи
"Булар Ғарбий Европа давлатлари, булар Баҳрайн каби давлатлар, сайёрамизнинг энг бой давлатлар сафига киради. Булар Япония, Жанубий Корея ва Австралия каби давлатлар. Украина ҳеч қандай мезон бўйича бу тоифага тўғри келмайди. Бу камбағал мамлакат, у ички ғалаён билан қамраб олинган. Шунинг учун қандайдир америкалик ҳарбий ёки сиёсий етакчи ўзининг ақли ва ҳушёр хотираси билан Украина ҳудудида баъзи доимий Америка ҳарбий ёки денгиз базаларини жойлаштириш тўғрисида қарор қилиши даргумон", - деди агентлик суҳбатдоши.
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШнинг Қора денгиз минтақасидаги ҳаракатларига муносабат билдирди ва Киев Донбассда ҳарбий ечим тайёрлаётган пайтда эҳтимолий ҳарбий амалиётлар театри ўрганилаётганини таъкидлади. Россия Мудофаа вазирлиги таъкидлашича, Россия Қора денгиз флоти Қора денгизда “АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг ҳаракатларини назорат қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар”ни амалга оширмоқда. АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Қора денгиздаги ҳаракатлари беқарорлаштирувчи омил бўлиб, мақсадлардан бири - Украина ҳудудини ҳарбий жиҳатдан ўзлаштиришдир.
Экспонат выставки Крым: золото и секреты Черного моря в Амстердаме
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Аналитика
Жанжал сабабчиси: скифлар хазиналарини Қримга эмас, Украинага беришяпти
Аввалроқ АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари зобити Брайан Харрингтон Монтрё конвенциясини четлаб ўтиб мунтазам равишда ҳарбий машғулотлар ўтказиш Россияни Қора денгиздаги ҳукмронликдан маҳрум қилишга ёрдам беришини айтган эди. Харрингтон юқори технологияли қуроллардан фойдаланган ҳолда ҳарбий маневрлар ўтказишни ва Қора денгизда АҚШ ва НАТО кемалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таклиф қилди. Монтрё конвенциясига кўра, Қора денгиз бўйида бўлмаган давлатлар тинч вақтда бўғозлардан ўтаётганда ҳарбий кемаларнинг тоннажига нисбатан чекловларга риоя қилишлари шарт, шу боис мутахассис давлатларни бу қоидани айланиб ўтиш учун кучларни бирлаштиришга чақирди.
1936 йилда қабул қилинган Монтрё конвенйияси тинчлик даврида ҳам, уруш даврида ҳам барча мамлакатлар савдо кемалари учун бўғозлардан ўтиш эркинлигини сақлаб қолади. Бироқ, ҳарбий кемаларнинг ўтиш режими Қора денгиз ва Қора денгиз бўлмаган давлатларга нисбатан фарқ қилади. Қора денгиз бўйида бўлмаган кучларнинг ҳарбий кемалари учун тури ва қолиш муддати бўйича сезиларли чекловлар жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала