Ҳодисалар

Москва метросида икки мигрант ўртасида муштлашув юз берди – видео

© Sputnik / Nina Zotina / Фотобанкка ўтишНапольная индикация в Московском метро с призывом соблюдать дистанцию
Напольная индикация в Московском метро с призывом соблюдать дистанцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Москва метросида муштлашган мигрантлар устидан жиноят иши очилди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Москва метросида икки мигрант ўртасида муштлашув юз берди.
РИА Новости”га ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилишича, Москва полицияси метро поездида икки Қирғизистон фуқароси ўртасидаги муштлашув юзасидан жиноий иш қўзғатди.
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Миграция
Меҳнат мигрантларини Россияга юбориш пилот лойиҳаси бошланди
Унинг сўзларига кўра, воқеа 8 ноябр куни кечқурун “Таганско-Краснопресненская” йўналишида, “Беговая” станциясидан “Улица 1905 года” станциясига кетаётган вагонда содир бўлди. Гувоҳлар метрополитен полициясига қўнғироқ қилди, ҳуқуқбузарлар вагондан чиқаётганида қўлга олинди. Улар Қирғизистон фуқаролари эканлиги маълум бўлди, иккаласи ҳам 1996 йилда туғилган.
Москва ИИББ қўлга олинганлар тергов ўтказиш учун полицияга олиб кетилганини тасдиқлади.
“Қўшни давлатлардан бирида яшовчи 25 ёшли йигит маст ҳолатда бошқа йўловчи билан жанжаллашиб қолди ва бу муштлашувга айланди”, — дейилган хабарда.
Безорилик моддаси бўйича жиноий иш очилди. Ҳар иккаласига нисбатан майда безорилик юзасидан маъмурий баённомалар тузилди.
Полиция можаронинг бошқа иштирокчиларини қидирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала