Ўзбекистонда кузатилган чанг бўрони саломатлик учун қанчалик хавфли?

© SputnikПыльная буря в Узбекистане
Пыльная буря в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда кузатилган чанг таркиби ўрганиб чиқилди. Чанг намуналари 42 турдаги пестицидларга газ хроматографияси ёрдамида таҳлил қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар Тошкентда бўрондан кейин чўккан чанг таркибини ўрганиб чиқишди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадқиқотни вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва ЎзР ФА Биоорганик кимё институти олимлари олиб боришди.
Чанг таҳлили учун намуналар “Беруний” (Олмазор тумани) ва “Академ шаҳарчаси” (Мирзо Улуғбек туманинин) метро бекатлари худудларидан олинган. Чанг таркиби SmartSEM дастурий таъминот ёрдамида 100 мкм дан 1 мкм гача бўлган турли масштабларда олинди.
Намуналар SEM - EVO MA 10 (Zeiss, Германия), Panalytical Empyrean рентген дифрактометри, Agilent 7890B газ хроматографи каби қурилмаларда таҳлил қилинди.
Натижалар шуни кўрсатадики, чанг ҳажми 5 микронгача бўлиб, бу катталикдаги чанг зарралари анча зарарсиздир.
5 ноябрдаги чанг намуналари 42 турдаги пестицидларга газ хроматографияси ёрдамида таҳлил қилинганда намуналарда пестицидлар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Таҳлил маълумотлари чанг таркибида туз ҳам меъёрда эканлигини кўрсатди. Чанг намуналарида рН ўлчови чанг эриганида ишқорий хусусиятларини кўрсатди.
Намуналар таҳлили улар табиатига кўра стандарт чанг эканлигини кўрсатди.
Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудларида 4-5 ноябрь куни кучли чанг бўрони кузатилган эди. Ўзгидромет соат атмосферада чанг заррачалари миқдори белгиланганидан 30 бараваргача ошганини маълум қилган эди.
8 ноябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг чанг билан ифлосланиши пасайишда давом этмоқда.
Пыльная буря, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Ўзбекистондаги чанг бўрони космосдан қандай кўринди
Янгиликлар лентаси
0