Иқтисод

"Ўзтўқимачиликсаноат" Германияда ваколатхона очади

© Узтекстильпром"Узтекстильпром" откроет представительство в Германии
Узтекстильпром откроет представительство в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Ваколатхонанинг асосий мақсади - келажакда Ўзбек брендларининг Европа пештоқларида етакчи ўринларни эгаллашга кўмаклашиш - "Ўзтўқимачиликсаноат".
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Германиянинг Штутгарт шаҳрида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг ваколатхонаси очилади, деб хабар қилмоқда уюшма матбуот хизмати.
Ушбу ваколатхонанинг очилиши Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари ва брендларини Европа бозорларида ўз ўрнини эгаллашга улкан туртки бўлади, -дейилган хабарда.
"Ўзтўқимачиликсаноат" ваколатхонаси Германия трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси - Гесамтмасче биносида жойлашган бўлади ва маҳаллий харидорлар билан яқин алоқаларни йўлга қўйишга, тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш ва Европа бозори талабини ўрганиш учун кенг имконият яратади, - дейилган хабарда.
Ваколатхона очиш ҳақидаги келишув "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва Германиянинг Гесамтмасче трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси орасида 5 ноябрь куни имзоланган эди.
Унинг асосий мақсадларидан бири - келажакда Ўзбек брендларининг Европа пештоқларида етакчи ўринларни эгаллашга кўмаклашишдир. Ушбу мақсадда соҳа вакилларига муҳандислик ва стратегик режалаштириш, корпоратив лойиҳаларни бошқариш, маркетинг курслари бўйича грантлар ажратилиши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала