Жамият

ССВ энергетик ичимликлар соғлиққа қандай зарар келтиришини айтди

© Unsplash / Kilian SeilerЭнергетические напитки
Энергетические напитки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Энергетик ичимликлар ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз маҳсулотларнинг ёшларга зарар келтиришини биладими? Улар ушбу маҳсулотнинг инсон организмига узоқ муддатли таъсирини ўрганувчи илмий изланишлар ўтказганми?
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги энергетик ичимликларин "Қувват эмас, кулфат манбаи!" деб атади ва уларни истеъмол қилаётганлари - иродаси суст, деб атади.
Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Гули Шайховага кўра, ушбу ичимликлар таркибида, одатда, маъёридан ортиқ таурин ва кофеин моддалари бор.
— Юқори концентрацияланган энергетик ичимликларда кўп миқдорда кофеин, таурин моддалари бор. Таурин – энергетик жараённи жадаллаштирувчи ва нерв системасини ривожлантирувчи модда. Унинг инсон организми учун суткалик меъёри – 400 мг. Айрим энергетиклар таркибида эса бу модда 2 баробаргача ошиқ бўлади ва ўсмирлар соғлигига салбий таъсир кўрсатади, - дейди мутахассис.
Ривожланган давлатларда энергетик ичимликларнинг ёшларга салбий таъсири аллачон ўрганиб чиқилган ва уларни сотишга тегишли таъқиқ қўйилган.
Хусусан, Дания, Туркия, Норвегия, Исландияда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни сотиш ман қилинган. АҚШнинг айрим штатларида эса бундай маҳсулотлар сотуви бутунлай тақиқланган.
ЖССТ ҳам , 2014 йилда энергетик ичимликларни ёшлар орасида истеъмолини чеклаш ҳақида огоҳлантириш эълон қилган эди.
“Қувватбахш” ичимликлар илк бор 1960 йилда Японияда дори воситаси сифатида яратилган эди. Яъни улар - шифокор тавсиясига асосан, меъёрида истеъмол қилинган. Лекин кейинчалик бизнесменлар бу маҳсулотнинг таркибига бир қанча кимёвий моддаларни қўшиб, оммавийлатириб юборишган.
Аслини олганда, ушбу чиройли банкалардаги ичимликларнинг инсон организмига узоқ муддатли таъсирини бирор олим ёки лаборатория ўрганиб чиқдимикан? Ёки ҳамма пулни реклама ва маркетингига сарфлаб – истеъмолчилар соғлиғи бир четга суриб қўйилдими.
Продажа энергетических напитков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2019
Жамият
Ўзбекистонда энергетик ичимликлар рекламаси чекланди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала