Дунёда

Коронавирус пандемияси қачон тугайди?

© REUTERS / Carlos Garcia RawlinsРаботник в защитном костюме во время дезинфекции вокзала в Пекине, Китай
Работник в защитном костюме во время дезинфекции вокзала в Пекине, Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
ЖССТ коронавирус пандемияси тугаши қачон эълон қилинишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. БССТнинг Европа бўлими раҳбари Ханс Клюгенинг айтишича, коронавирус пандемиясининг тугаши бутун дунё инфекция билан қанчалик тез “яшашни ўрганишига” боғлиқ. РИА Новости.
Медицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
Жамият
Россия коронавирусга қарши яна бир препарат яратмоқда: у вакцина эмас
“Соғлиқни сақлаш тизимларига ортиқча юкланиш тўхтатгандан сўнг, COVID-19 туфайли касалхонага ётқизилганлар ва ўлимлар сони камайганда, шунингдек, бошқа тиббий хизматларни аввалгидек тўлиқ ҳажмда кўрсатиш имконияти юзага келганда - ўшанда, эҳтимол, пандемия эндемияга ўзгаради", - La Vanguardia нашри унинг сўзларини келтиради.
Клюге таъкидлашича, ҳозирда асосий тўсиқлардан бири - бу баъзи давлатларда эмлаш жараёнининг "тўхтаб қолгани", шунингдек, профилактика чораларининг асоссиз равишда заифлашиши.
"Менда гўё ҳамма нима юз берганини умуман унутишни бошлади, деган таассурот пайдо бўлди. <...> Бир йил олдин бутун дунё иқтисодиёти тўхтаб қолганди", - деди у.
БССТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 250 миллиондан ошди. Ҳозир энг қийин вазият АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Буюк Британияда. Россия ушбу рўйхатда бешинчи ўринда.
Эмлаш коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли усули бўлиб қолмоқда. Касалхоналардаги беморларнинг аксарияти эмланмаган. Сентябр ойи охирида БССТ SARS-CoV-2дан ўлим даражаси профилактик иммунизациядан бош тортиш билан боғлиқлигини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала