Ўзбекистон Хитойга маъданли сув сотишни бошлади

Oбуна бўлиш
“Чортоқ” маъданли сувини етказиб беришга оид 100 минг долларлик шартнома тузилган.
ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Намангандаги “Chortoq Mineral Water” қўшма корхонаси Хитойга маъданли сув экспорт қилишни бошлади.
“Дунё” АА хабарига кўра, “Чортоқ” маъданли сувини етказиб бериш юзасидан Хитой компанияси билан қарийб 100 минг долларлик шартнома тузилган.
Маъданли сувнинг биринчи жўнатмаси Тошкентдан Пекинга самолёт орқали етказилган.
2022 йилда Хитойга минерал сув экпорти ҳажмини ошириш ва бир маромда етказиб бериш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0