Рязань вилояти губернатори Тошкентга келди

© Хокимият города ТашкентаГубернатор Рязанской области Николай Любимов прибыл в Ташкент
Губернатор Рязанской области Николай Любимов прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида Тошкентда Рязань вилояти корхоналарининг йирик кўргазмаси бўлиб ўтиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Россиянинг Рязань вилояти губернатори Николай Любимов бошчилигидаги делегация Тошкентга келди, деб хабар қилмоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Меҳмонларни пойтахт аэропортида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев кутиб олди.

Николай Любимовнинг ташрифи доирасида Тошкентда Рязань корхоналарининг йирик кўргазмаси бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда вилоятнинг 56 корхонаси ўзларининг 500та маҳсулоти билан иштирок этади.

Кўргазма доирасида шунингдек Тошкент ва Рязань тадбиркорларнинг мақсадли B2B учрашувлари, шартномалар биржаси ҳамда музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 27-29 октябрь кунлари UzStroyExpo - қурилиш ярмаркаси бўлиб ўтган эди. Ундан Рязан вилоятининг бир қатор команиялари ўзларининг алоҳида стенди билан иштирок этишган эди. Кўргазма доирасида Рязан ва Тошкент корхоналари қурилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масаларини муҳокама қилиш ҳақида келишиб олишган эди.
Рязан вилоятини ривожлантириш корпорацияси директори Артём Никитин айтишига кўра, сўнгги йилларда Рязань вилояти ва Ўзбекистон орасида савдо ҳамкорлиги ривожланиб бормоқда. Хусусан 2020 йилдан 2021 йилга қадар ўзаро савдо ҳажми 25%га ўсган.
© Хокимият города ТашкентаГубернатор Рязанской области Николай Любимов прибыл в Ташкент
Губернатор Рязанской области Николай Любимов прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Губернатор Рязанской области Николай Любимов прибыл в Ташкент
Янгиликлар лентаси
0