Жамият

Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида ким энг кўп вакцина олган?

© Sputnik / Наталья Горшкова / Фотобанкка ўтишМедицинский сотрудник подготавливает шприц для вакцинации посетителей
Медицинский сотрудник подготавливает шприц для вакцинации посетителей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Аҳолиси энг кўп вакцина олган давлатлар Болтиқбўйи республикалари, иккинчи ўринда - Қозоғистон ва Озарбайжон.
ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Собиқ Иттифоқ республикалари орасида аҳолиси энг кўп вакцина олган давлатлар - Болтиқбўйи республикалари экан.
Хабарда айтилишига кўра Литва, Эстония ва Латвия аҳолисининг 56 - 65 % эмланган. Бунга сабаб - ушбу республикаларда давлат ишчилари, хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари учун эмлаш мажбурий деб белгиланган. Ундан ташқари эмланишдан воз кечган ходимларни ишдан бўшатишга рухсат берилган.
Эмланиш даражаси юқори бўлса-да Болтиқбўйи республикаларида коронавирусдан даволаш яхши йўлга қўйилмаган. Умуман ушбу давлатларда тиббиёт аҳволи яхши эмас, шифокорлар етишмайди. Бу ерда COVID-19дан ўлим ҳолатлари Европа бўйича энг юқоридир.
© SputnikТемпы вакцинации в странах ближнего зарубежья
Темпы вакцинации в странах ближнего зарубежья - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Темпы вакцинации в странах ближнего зарубежья
Иккинчи ўринда - Озарбайжон ва Қозоғистон республикалари. Бу ерда аҳолининг 50%дан ортиғи эмланган.
Россия учинчи қатордан ўрин олган - 34,4 %.
Ўзбекистонда - 21 %дан ортиқроқ, лекин айтиш жоизки бу тўлиқ эмланганлар сони. Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланган. Ушбу вакцина 3 компонентлидир. Яъни эмлаш учун кўпроқ вақт керак бўлади.
Ўзбекистон ҳукумати 2021 йил охирига қадар аҳолининг 80 %ини камида битта вакцина билан эмлашри режалаштирган. Бугунги кунда ушбу кўрсатгич 69,1 %ни ташкил қилмоқда.
Мутахассислар фикрига кўра, коллектив иммунитет пайдо бўлиши учун аҳолининг камида 70% эмланган бўлиши керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала