Тожикистон Афғонистон томонидан террорчилар босими кучайганини маълум қилди

© AP Photo / Muhammed MuheisenВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котибининг сўзларига кўра, афғон-тожик чегарасидаги вазият кескинлигича қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Афғон-тожик чегарасидаги вазият кескинлигича қолмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Насрулло Маҳмудзода Афғонистондаги хавфсизлик масалаларига оид Деҳли минтақавий мулоқот доирасида маълум қилди.
Шу билан бирга, Маҳмудзоданинг сўзларига кўра, Афғонистон томонидан террорчилик таҳдиди кучаймоқда.
“Афғон-тожик чегарасидаги вазият мураккаблигича қолмоқда, Афғонистон ҳудудидан террорчилик таҳдиди кучаймоқда”, - деди у.
Маҳмудзода Афғонистонда ҳокимият тепасига “Толибон”* ҳаракатининг келиши минтақа ва дунёдаги ҳарбий-сиёсий ва геосиёсий вазиятга сезиларли ўз тузатишларини киритган.
У Тожикистоннинг Афғонистон билан узун чегараси борлигини эслатди ва шу боис республика “минтақага терроризм, экстремизм, наркотик кондрабандаси ва бошқа трансмиллий жиноятчилик турлари тарқалишига қарши курашишдаги олдинги қаторда” бўлиб қолган.
Нью-Деҳлида Афғонистондаги хавфсизлик масалаларига оид Деҳли минтақавий мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашмоқда.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Лавров: Марказий Осиёга Афғонистондан терроризмнинг “оқиб ўтишига” йўл қўймаслик муҳим

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Жангарилар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0