Дунёда

Тўрт қулоқли мутант-мушукча интернет юлдузига айланди - фото, видео

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишКотенок с четырьмя ушами по кличке Лунтик во Владивостоке
Котенок с четырьмя ушами по кличке Лунтик во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Мидас исмли мушук туғма генетик аномалия туфайли ижтимоий тармоқ юлдузига айланди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Туркияда Мидас исмли мушук туғма генетик аномалия туфайли ижтимоий тармоқ юлдузига айланди ва ўз уйини топди. Мушукнинг сурат ва видеолари Instagram’да жойлаштирилди.
Кадрларда унинг қулоқ ичида яна иккита кичик қулоқ борлигини кўриш мумкин.
Ladbible портали ёзишича, кичик қулоқлар жониворнинг эшитишига халақит бермайди.
Дастлаб Мидас жониворлар вақтинча сақланадиган бошпанада яшаган, унинг ходимлари мушукчанинг суратларини ижтимоий тармоқларда жойлаштиришди. Тўрт ойлик бўлганида, уни мушук ва ити бўлган туркиялик аёл олиб кетди. Энди мушукчанинг интернетда саҳифаси бор, айни вақтда 22 минг киши обуна бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала