"Вақф" фонди маблағларнинг асосий қисмини нимага сарфлагани маълум бўлди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПразднование Курбан-Байрама в Москве
Празднование Курбан-Байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Oбуна бўлиш
"Вақф" хайрия фонди маблағларининг асосий қисмини пандемия вақтида масжидлар ходимларини моддий қўллаб-қувватлашган сарфлаган.
ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. "Вақф" хайрия фонди ўз маблағларининг асосий қисмини пандемия вақтида масжидлар ходимларига моддий ёрдам учун сарфлагани маълум бўлди. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган брифингда фонд ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.
Хабарда айтилишига кўра, "Вақф" хайрия фонди 2018 йилда ўз фаолиятини бошлагандан бугунга қадар жами 74,9 миллиард сўм маблағни масжидлар қурилиши, таъмирланиши ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилган.
65,8 млрд. сўм - 2090та масжидларда меҳнат қилаётган имом-хатиб, имом ноиби, мутавалли, муаззин, қоровул ва бошқа техник ходимларга моддий ёрдам учун сарфланган;
6,97 млрд. сўм - “молиявий ночор, кам даромадли масжид имом-хатиблари учун 2018 йилдан узлуксиз ойлик маош сифатида тўлаб берилган”.
5,2 млрд. сўм - ўтган 3 йил давомида масжид қуриш ва таъмирлаш ишларига жами ажратилган.
Ундан ташқари аҳолининг диний-маърифий илмларини ошириш ва масжидлардаги кутубхоналарни янада бойитиш мақсадларига 2,95 млрд. сўм сарфланган.
Маълумот учун, "Вақф" хайрия фонди Ўзбекистон президентининг 2018 йилда имзоланган 5416-сонли фармонига асосан ташкил қилинган эди. Ушбу фармонга асосан "Вақф" хайрия фонди фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш билан бирга миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштиришга сарфланиши керак.
Ундан ташқари фонд ҳисобидан масжидлада фаолият юритаётган имом-хатибларга маош тўлаш, намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларни сотиб олиб, текинга бериш каби харажатлар назарда тутилган.
Вақф" хайрия жамоат фонди маблағлари фуқаролардан закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари асосида тўпланади.
Благотворительный фонд Вакф открыл гостиницу в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2019
"Вақф" фонди Термизда меҳмонхона очди
Янгиликлар лентаси
0