Сиёсат

Беҳзод Мусаев янги соғлиқни сақлаш вазири бўлди

Бехзод Мусаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
У 2020 йил ёзида бир муддат соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажариб турган эди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда эса Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.
У меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бошлаган. 1998-2002 йилларда Молия вазирлигида ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.
Вакцинация препаратом Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Жамият
Йил охирига қадар аҳолининг 80%ини эмлашни мақсад қилганмиз - Мусаев
2002 йилда Ҳисоб палатасида фаолият кўрсатиб, 2006-2010 йилларда Ҳисоб палатаси раиси бўлган.
Мусаев 2010 йилда Давлат солиқ қўмитасидаги фаолиятини бошлаган. 2010-2011 йилларда ва 2018 йилнинг мартидан декабригача бўлган муддатда ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари, 2018 йил декабридан қўмита раиси лавозимларида ишлаган.
2020 йилнинг майида Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 2020 йил ёзида бир муддат Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажариб турган.
Аввалги соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўтиши кутилмоқда.
Аввалроқ Қонунчилик палатасида депутатлар Беҳзод Мусаевни соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқуллашгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала