Иқтисод

МБ “QIWI Uzbekistan” электрон пуллар тизимини рўйхатдан ўтказди

© Sputnik / Кирилл КаллиникоПлатежная система Qiwi
Платежная система Qiwi - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
“QIWI Uzbekistan” электрон пуллар тизими Марказий банкнинг реестрига киритилди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Марказий банк “QIWI Uzbekistan” электрон пуллар тизими фаолиятига рухсат берди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Payment Aggregation Systems” МЧЖ ва “Капиталбанк” АТБнинг “QIWI Uzbekistan” эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича тақдим этган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган.
Натижада “QIWI Uzbekistan” электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилган.
Энди у республика ҳудудида электрон пулларини чиқариши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала