Сиёсат

Ўзбекистонда янги соғлиқни сақлаш вазири тайинланиши кутилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровБехзод Мусаев глава ГНК
Бехзод Мусаев глава ГНК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Қонунчилик палатасида депутатлар Беҳзод Мусаевни соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, маъқуллаш бўйича қарор қабул қилди.
Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ёзмоқда.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
У 2010-2011 йилларда Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У 2018 йилнинг март ойида Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасига, ўша йили декабр ойида эса ДСҚ раиси этиб тайинланганди.
Беҳзод Мусаев 2020 йилнинг май ойида бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Амалдаги ССВ раҳбари Абдуҳаким Хаджибаев бу лавозимда 2020 йилнинг ноябр ойидан буён ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала