Ўзбекистонда янги спорт ассоциацияси ташкил этилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСпортсмен-скейтбордист выступает в скейт-парке
Спортсмен-скейтбордист выступает в скейт-парке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Oбуна бўлиш
Ушбу спорт тури Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда “Скейт Ўзбекистон” ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги ассоциация раиси этиб Азиз Аҳмедов сайланди. Бош котиб вазифасини Камол Усмонов бажаради.
Қайд этилишича, ушбу ассоциациянинг ташкил этилиши Ўзбекистон ёшлари учун катта имкониятлар эшигини очади. Энди ёшларнинг скейтбординг ва роллер спорт турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш имконияти бор.
“Скейт Ўзбекистон” ассоциацияси скейтбординг, роллерда конкида учиш, роллерда фигурали учиш, роллерда хоккей, роллер дерби, скутер каби спорт турларини ўз ичига олади
Туристы во время экскурсии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2017
Ўзбекистонда зиёрат туризми бўйича ассоциация ташкил этилади
2021 йилда скейтбордингнинг икки йўналиш бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари мусобақалари ўтказилганди. Ушбу спорт тури 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.
Вазирликнинг таъкидлашича, ўзбекистонлик скейтбордчиларда Париж-2024 Олимпиадасига 12 та лицензия олиш имконияти мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0