Пойтахтнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади

CC0 / Pixabay / PhotoMIX-Company / Газ
Газ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туманлари айрим ҳудудларида 11 ноябрь куни маълум муддатга газ бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туманлари айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари туфайли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мирзо Улуғбек туманида 11 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Устабаева, Турон, Жасорат, Шўртепа кўчаларидаги 425 та хонадонда ҳамда ушбу манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларида газ бўлмайди.
Шунингдек, Яккасарой тумани соат 10:00 дан 18:00 га қадар Боғибўстон, 2-берк С. Насафий, Хуштепа, Яккасарой, кўчаларидаги 208та ерли, У. Носир кўчасидаги 30 та кўп қаватли уйдаги 660 та хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги 25 а улгуржи истеъмолчиларда газ ўчирилади.
Газовая труба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Ўзбекистон қишки совуқда газни қаердан олади?
Яшнобод туманида соат 11:00 дан 17:00 гача Махтумқули кўчасидаги 14 та кўп қаватли уйлардаги 1008 та хонадонларда ҳамда ушбу манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Хабарда таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши қўшимча қилинган.
Янгиликлар лентаси
0