Сирдарёда террорчи гуруҳ аъзолари қўлга олинди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРабота вневедомственной охраны московской полиции
Работа вневедомственной охраны московской полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Oбуна бўлиш
Гуруҳ етакчиси келгусида Суриядаги террорчиларга қўшилишни мақсад қилган. Тинтувда буни тасдиқловчи дадил аниқланган.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Сирдарё вилояти Ховос туманида террорчи гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
9 ноябрь куни ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Фуқаро Б.Т. ва унинг бир нечта ҳамфикрлари Интернет орқали Суриядаги террорчилик ташкилотлари аъзоларининг таъсирига тушиб, жиҳодга чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келишгани аниқланган.
Гуруҳ етакчиси Б.Т.нинг келгусида Суриядаги террорчиларга қўшилишни мақсад қилганлигини тасдиқловчи маълумотлар ҳам олинган.
Наручники, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Тавбасига таянмади: террорчиларга қўшилиш учун қочиб кетган шахс қўшни мамлакатда ушланди
Қўлга олинганларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тинтувда уларнинг уяли алоқа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар аниқланган.
Б.Т.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида у ҳибсга олинган.
Ҳозирда Б.Т. ва унинг шерикларига нисбатан тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0