Ҳодисалар

Тошкентдаги клиника мансабдорлари қарийб 600 млн сўмни ўмаришгани аниқланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСтроительство специализированной многопрофильной больницы в Зангиатинском районе Ташкентской области
Строительство специализированной многопрофильной больницы в Зангиатинском районе Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Клиника фаолиятида жами 9 млрд 747 млн 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. ССВ тизимидаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникасида 600 миллион сўмга яқин пул талон-торож қилингани фош этилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, ўрганишларда клиника мансабдор шахслари ва ходимлари бюджет маблағларини мақсадсиз сарф қилиб, талон-тарож қилишгани аниқланган. Аслида ишламаган ходимларга маош тўланган. Тиббиёт техникаларидан фойдаланиш, пуллик тиббий хизмат кўрсатишдан тушган маблағлар мақсадсиз сарфланган. Давлат харидларини амалга оширишда бир қатор қонунбузилишига йўл қўйилган.
Ўрганиш якунида клиника фаолиятида жами 9 млрд 747 млн 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Шундан 586 миллион 798 минг сўмлик бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.
Кўп тармоқли клиника мансабдорларига нисбатан ЖКнинг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Прокуратура органлари дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришмоқда.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Иқтисод
Йил давомида вазирликларнинг бюджет пулларини ўмаришлари 3 баробар кўпайган
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала